11:21/30.07.2020 25

“Сейсмология муаммолари” журналига илмий мақола қўлёзмасини тайёрлаш бўйича

ЙЎРИҚНОМА

“Сейсмология муаммолари” журналида сейсмологияга алоқадор геофизиканинг барча йўналишларида: сейсмик хавфни баҳолаш ва сейсмик районлаштириш, зилзилаларни олдиндан прогнозлаш, техноген сейсмиклик, сейсмотектоника ва геодинамика, мухандислик сейсмологияси, сейсмик мониторинг ва уларга тегишли географик ахборот тизимлари бўйича тайёрланган илмий мақолалар нашр этилади.

Мақола ўзбек, рус, ёки инглиз тилида тайёрланиши мумкин. Мақолаларда келтирилган барча маълумотлар тўғрилигига муаллифлар шахсан жавобгардирлар. Барча мақолалар рецензияланади. Мақолаларни тайёрлашга қуйидаги талаблар қўйилади:

1. Мақола хажми расм, жадваллар ва адабиётлар рўйҳати билан 15 бетдан ошмаслиги керак, акс ҳолда муаллифга мақолани қисқартириш учун қайтариб берилади.

2. Мақола аннотация, таянч сўзлар, кириш, асосий қисм, хулосалар, фойдаланилган адабиётлар бўлимларидан иборат бўлади.

3. Барча ҳолларда: мақола ва муаллифлар номи ўзбек, инглиз ва рус тилларида қисқа аннотация 0,5 бетдан ошмаган “Times New Roman” да шрифт 10 ва оралиқ интервали 1да келтирилиши шарт.

4. Тянч сўзлар 5 тадан кам ва 15 тадан кўп бўлмаслиги керак.

5. Кириш қисмида кўрилаётган муаммонинг зарурати ва долзарблиги, ҳамда унинг сейсмология муаммоларини ҳал қилишдаги аҳамияти ёритилиши керак.

6. Асосий қисмда: Кўрилаётган масаланинг ушбу тадқиқотларга олиб келган тарихий холати таҳлили; мақолада ҳал қилинган масаланинг қўйилиши; мақоладаги тадқиқотда ишлатилган усуллар; олиб борилган ишлар таҳлили; олинган натижалар мухокамаси ва таҳлилидан иборат бўлиши керак. Ушбу қисмларнинг баъзилари муаллиф (лар) томонидан бирлаштирилиши ёки қўшимча бўлимлар билан тўлдирилиши мумкин.

7. Битта муаллифдан шахсан битта ва яна ҳаммуаллифликда 1 та мақола қабул қилинади.

8. Мақолалар 2 нусхада қоғозда ва электрон варианти билан масъул котибга топширилади (электрон варианти Word-2003 ёки Word кейгинги версияларида .rtf форматда сақланган бўлиши шарт). Электрон версиялар файли биринчи муалллиф фамилияси ва исми билан номланади (масалан АбдуллаевЭркин.rtf). Мақола матни “Times New Roman” да (ёки “Times New Roma uz” да), оддий шаклда, ширфт 12, интервал 1,5 (индекс ва бошқа қўшимчалар ширфт 10 да), абзац чегаралари 1,25, варақ чегаралари барча тарафдан 2 см бўлиб, альбомли саҳифалар матн бўйича кўндаланг қўйилган, ҳамда бутун матн саҳифаланмаган бўлиши керак; Саҳифаларда қўшимча сноскалар қўйилмайди.

9. Расмлар “График редактор Paint” да ёки бошқа редакторда “JPEG” форматида тайёрланади. Расмлар алоҳида файлларда 300 пкс кам бўлмаган катталикда мақола файли номи ёнида расм № кўрсатилиб топширилади (масалан АбдуллаевЭркинРасм1.rtf). Расмлар рангли бўлса қора-оқ шаклга ўтганда ички маъноси ўзгармайдиган қилиб, юқоридаги саҳифа чегараларига риоя қилган ҳолда тайёрланиши керак. Расмларни матн ичига монтаж қилишда матнда келган жойида янги абзацдан қўйилсин. Фото-расмлар рангли бўлса қора-оқ шаклга ўтказса маъноси ва кўриниши бузилмайдиган қилиб юқоридаги шартларда тайёрланилиши керак.

10. Хариталар легендаси харита билан кетма-кет берилсин. Хар бир расмда расм ости матни бўлиши керак. Расм, харита ва фотолардаги шартли белгилар номерланиб расм ости матнлари устида берилади.

11. Жадвалларнинг ташқи умумий структураси юқорида кўрсатилган варақ чегараларидан чиқиб кетмай “Excel” ёки матн тайёрланган компьютер муҳитида бўлиши мумкин (ширфт 10 дан 12 гача).

12. Адабиётлар мақола матнида келиш тартиби Давлат стандартида берилсин. Мақолаларга ҳаволалар матнда рақамли тўртбурчак қавсларда, матн давомида манбаларга ҳавола тартибида келтирилади.

13. Мақолалар редакция томонидан таҳрирлаш учун қайта кўриб чиқишга муаллиф(лар)га қайтарилиш мумкин. Бу ҳолда мақола қабул қилинган вақт унинг охирги варианти редакцияга тушган кундан ҳисобланади.

14. Таҳририят мақолани нашр этиш ёки нашр қилмаслик масаласини журнал Низомида белгиланган нормаларга асосланиб ҳал қилади. Таҳририят мақола нашр қилинмаслик сабабалари бўйича муаллиф (ёки муаллифлар) ҳамда учинчи шахслар билан мухокамага киришмайди.

©2018-2020 Barcha huquqlar himoyalangan.