O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI FANLAR AKADEMIYASI

G'.O. MAVLONOV NOMIDAGI SEYSMOLOGIYA INSTITUTI




     ЎЗР ФА Ғ.О.МАВЛОНОВ НОМИДАГИ СЕЙСМОЛОГИЯ ИНСТИТУТИНИНГ
ФАОЛИЯТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Ташкил этилиш йили – Институт Ўз ССР Министрлар Советининг 1966 йил 31 августдаги 449-сонли қарори ва Ўзбекистон Фанлар академияси Президумининг 1966 йил 29 октябрдаги 19-сонли Буйруғи билан ташкил этилган. Институтга 1989 йили унинг биринчи директори, ЎзР ФА академиги Ғ.О. Мавлонов номи берилган.
Илмий салоҳият. Ходимлар сони - 129 та, жумладан, илмий ходимлар сони – 53 та, шулардан академиклар – 1 та, фан докторлари – 11 та, фан номзодлари ва фалсафа докторлари (PhD) - 16 та.
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги №ПФ-5066 “Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан Институтнинг икки ноёб объекти – Тезкор хабарлар хизмати ва Сейсмик хавфнинг сейсмологик мониторинги ва прогностик мониторинг республика тармоғи (217 штат бирлиги) Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ўтказилган.
 Сўнги 5 йилда Институтда 4 фан доктори ва 10 та фалсафа доктори диссертациялари ҳимоя қилинган, 202 та илмий мақолалар нашр этилган, жумладан, 66таси хорижда. 1 та патент ва дастурий таъминотлар учун 16та гувоҳнома олинган. 8 та монография, 8та дарслик ва 3 та ўқув қўлланма чоп этилган.
Бино ва иншоотлар. Институт асосий биносининг майдони - 2904 м2, биноларнинг фойдали майдони – 2399 м2. махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозланган хоналар майдони – 72 м2. Илмий ускуналар ва оргтехникалар миқдори – 350 та.
.